БОЁВУТДА МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ 72,1 ФОИЗИ ҚАМРАБ ОЛИНДИ

БОЁВУТДА МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ 72,1 ФОИЗИ ҚАМРАБ ОЛИНДИ

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Куни кеча туманнинг «Олмазор» ва «Қарапчи» маҳаллаларида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилганлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун эса яна 5 та маҳаллада оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари болажонларга ўз бағрини очди. 

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Биргина «Юлдузча» номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини оладиган бўлсак, унда тарбияланувчилар учун барча шароитлар мавжуд. Шу билан бирга рус тили, инглиз тили ҳамда спорт тўгараклари ҳам ташкил этилган. Унинг очилиш маросимида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этишиб, болажонларга турли эсдалик совғаларини улашдилар.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Мактабгача таълим соҳасида хусусий секторга берилаётган эътибор ҳамда яратилаётган шарт-шароитлар натижаси ўлароқ, таълим-тарбия масканларига эҳтиёж юқори бўлган маҳаллаларда болалар қамрови кенгаймоқда.

Яна шуни алоҳида айтиш керакки, Боёвутда қамров борасида юқори марра кўзланган бўлиб, жорий йилнинг якунига қадар мактабгача ёшдаги болаларнинг 75 фоизи таълим-тарбия билан қамраб олинади. Бунинг учун аниқ ҳисоб-китоблар қилинган, имконият ва ҳаракат ҳам шунга яраша.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page