Боёвутлик кўнгиллилар Мирзаобод туман “Ҳақиқат” маҳалласида...

Боёвутлик кўнгиллилар Мирзаобод туман “Ҳақиқат” маҳалласида...

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

“Сардоба” сув омборида юз берган техноген офат оқибатларини  бартараф этиш мақсадида қатор маҳаллий ҳокимликлар, давлат ва жамоат бирлашмалари, депутатлар ва тадбиркорлар яқиндан ёрдам бериб келаётганлигигдан кўпчилигимизни хабаримиз бор.

Хаттоки мамлакатимиздаги барча вилоятлар ўзларининг қурувчилари билан ташриф буюриб, сувдан талофат кўрган аҳоли хонадонларини қайта тиклашга бел боғлашган. Ҳарбийлар ҳам бу ишга жалб этилганлиги сир эмас.

Боёвутлик бир гуруҳ кўнгиллилар Мирзаобод туман “Ҳақиқат” маҳалласида ўша мудҳиш воқеа, сувдан талофат кўрган аҳоли хонадонларини қайта тиклаш, тозалаш ва ободонлаштириш ишларига яқиндан ёрдам бермоқда.

Биз эса шу бугунги иссиқ кунларда ўз вилоятдошларига ёрдамга шошган барча кўнгиллиларга ташаккур билдириб қоламиз.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page