Бутун Боёвут тумани бўйлаб"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори жаранглади

Бутун Боёвут тумани бўйлаб"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори жаранглади

@Boyovutliklar

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик юбилей байрамини катта тантана, шод-у хуррамлик билан нишонлаш арафасида турибмиз. Бу қутлуғ ва шонли айём халқимиз учун янги тарихимиздаги энг улуғ санадир. Зеро, ушбу фурсат тарих учун қисқа давр бўлса-да, бунга осонлик билан эришилгани йўқ.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бинобарин, мустақиллик ҳар бир юртдошимиз ҳаётига янгича мазмун, турмушига фаровонлик олиб кирди. Шу сабабдан истиқлол деган улуғ неъмат, аввало, халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни, ўзлигимизни англаш туйғусини берган Ватанимиз тарихидаги ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган буюк санадир. 

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Президентимизнинг "Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарори халқимиз томонидан катта қувонч ва мамнунлик билан қарши олинди. Унга биноан, 2021 йилги умумхалқ байрами «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар руҳида ўтказилиши белгиланган эди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шу муносабат билан, Боёвут туманининг барча махаллалари кесимида ушбу шиор остида туркум тадбирлар ташкил этилмоқда. Шундай катта тадбирлардан бири Боёвут туманининг "Зиёкор" махалласида, ҳам ташкил этилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Айтиш мумкинки, бу бетакрор байрам барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштирди. Тадбирда туман халқ таълимидаги беш ташаббус бўйича ташкил етилган тўгараклар фаолияти асосида тайёрланган тақдимоти ҳам ташкил қилиниб, қатнашчиларга тўгараклар фаолияти ва ютуқлари намойиш этилди. Тадбир давомидаги гала концертда туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамдаn тегишли ташкилотлардан вакиллар ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page