Ғўза навларидан юқори ва сифатли ҳосил олишда агротехниканинг ўрни жуда катта

Ғўза навларидан юқори ва сифатли ҳосил олишда агротехниканинг ўрни жуда катта

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ғўза навларидан юқори ва сифатли ҳосил олишда агротехниканинг ўрни жуда каттадир. Бусиз серҳосил навдан ҳам мўл ҳосил олинмайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, жорий йилдаги об-ҳавони ўзига хос ўзгарувчан келаётган шароитида чигит бир текис униб чиққан майдонларда айрим агротехника тадбирларини ўз вақтида ва қисқа муддатларда амалга ошириш долзарб масала ҳисобланади.

Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгаши депутатлари тумандаги пахта майдонларида ғўзанинг ривожи ҳамда амалга оширилаётган агротехник тадбирларининг ҳолатини ўрганишни давом эттирмоқда.

Бугун депутатлар "Тараққиёт" СИУ ҳудудидаги "Миллатим Қадрим" фермер хўжалиги ҳамда “Деҳқонобод”

СИУ ҳудудидаги "Олмос сеҳри" фермер хўжаликларининг пахта майдонларида бўлишиб, унда фермерлар томонидан ғўзага ишлов берилиши ҳолатини ўрганди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Юқорида айтилгандек, бу йилги об-ҳавонинг ўзига хос ўзгарувчан келаётган шароитида чигит униб чиққан майдонларда зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида ва қисқа муддатларда бажармаган, ғўза қатор ораларига биринчи ишлов бериш ва яганалаш агротехник тадбирларини бажарилишига масъулиятсиз ёндошган фермерлар билан ер ижара шартномаларни бекор қилишгача бўлган чоралар кўрилишига сабаб бўлади.

Депутатлар эса, бу борадаги ўз хулосаларини чиқарган ҳолда навбатдаги сессия ишида атрофлича муҳокама қилишиб, қарор қабул қилади.

Боёвут тумани ҳокими Ахборот хизмати

Report Page