Адашганни ёки унинг оила аъзосини айблаш эмас, тўғри йўлга бошлаш керак

Адашганни ёки унинг оила аъзосини айблаш эмас, тўғри йўлга бошлаш керак

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Барчамизга маълумки, 258 фуқаро Президент Фармони билан афв этилиб, улар Рамазон ҳайитини оиласи бағрида нишонлаш бахтига муяссар бўлди.

Дарҳақиқат кечиримлилик халқимизга хос хислат. Қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтганлар давлатимиз томонидан кечирилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, туман ҳокими ўринбосари, туман ИИБ ва ДХХ вакиллари ҳозир ҳам жазони ижро этиш муассасаларида муддатини ўтаётган з нафар маҳкумнинг хонадонларида бўлишди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Мутасаддилар хонадон эгаларнинг муаммоларини ўрганиш ва уни бартараф этиш орқали уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишида яқиндан ёрдам кўрсатиш чораларини кўришмоқда.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page