Бизнес учун муҳим имтиёзлар тўплами.

Бизнес учун муҳим имтиёзлар тўплами.

@Boyovutliklar
Фото: Soliq.uz

Хусусан, 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача кичик корхоналар икки турдаги – ер ва мол-мулк солиқларни тўлашдан озод қилинди .

Имтёзга эга бўлганлар:

- бозорлар ва савдо мажмуалари;

- кинотеатрлар;

- умумий овқатланиш корхоналари ;

- жамоат транспортлари корхоналари;

- спорт-соғломлаштириш муассасалари;

шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ташкил этиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар.

Бугунги кунда мамлакат бўйича имтиёга эга бўлган 142,5 та кичик бизнес вакиллари мавжуд бўлиб улар 332,8 млрд. сўмлик солиқлардан озод бўлди. Бу сумма икки турдаги – мол-мулк ва ер солиғи ҳиссасига тўғри келади.

Кичик тадбиркорлик субъектларига 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон ва 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонларга мувофиқ, фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилган, апрель-май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк ва ер солиғи суммаларидан воз кечилди.

Бугунги кунда, ушбу ҳуқуқдан фойдаланишни истаган 4 259 та субъект солиқ органларига мурожаат қилган. Натижада 2 422 солиқ тўловчининг 123 миллиард сўм миқдордаги кечиктирилган солиқларидан воз кечилди. Яна умумий миқдори 109 млрд. сўм бўлган 1 837 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

2020 йил 1 январдан бошлаб 2020 йил 15 майгача бўлган муддатда кичик бизнес субъектларининг ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммаларидан ҳам воз кечилди.

Солиқ органларининг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йил бошидан ва коронавирус пандемияси даврида кичик бизнес корхоналарида 4,6 млрд. сўм миқдорида пеня ва жарималар йиғилиб қолган. 16,251 та корхонанинг ушбу қарздорлик суммалари тўлиқ ҳисобдан чиқарилди.  

2020 йил 1 майдан 1 июлгача микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 %дан 1%гача пасайтирилди.

Натижада 1 681 769 та иш ўрни ташкил этилган 328 782 та микрофирмалар ва кичик бизнес солиқ тўловчиларига солиқ юки камайтирилди.

Уларга ҳисобланган ижтимоий солиқнинг умумий миқдори 601 млрд. сўмни ташкил этади, аммо ставканинг сезиларли даражада пасайганлиги сабабли солиқ тўловчилар бюджетга атиги 50 миллиард сўм тўлайди. Тақдим этилган имтиёз миқдори 551 млрд. сўмни ташкил этади.

Микрофирма ва кичик корхоналарнинг айланма маблағлари камайишининг олдини олиш мақсадида солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади.

Солиқ органларининг маълумотларига кўра, 2020 йил 15 май ҳолатига 79 983 та микрофирма ва кичик корхоналарнинг бюджетга тўланиши керак бўлиган қарздорлиги 191 миллиард сўмни ташкил этади.

Давлат солиқ хизмати органлари 2020 йил 15 май ҳолатига уларнинг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш бўйича инкассо топшириқномаларини чақириб олади.

Бундан ташқари солиқ тўловчилар 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Report Page