Боёвут туманида ғалла ўримига тайёргарлик бошлаб юборилди

Боёвут туманида ғалла ўримига тайёргарлик бошлаб юборилди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ҳа демай далаларда ризқ-рўзимиз бўлмиш ғалла етилиб пишади. Ўрим-йиғими мавсумида миришкор деҳқонларимиз томонидан етиштирилган ғалла ҳосилини қисқа муддатларда нес-нобуд қилмай, уюшқоқлик билан ташкил этиш, бу мавсумни пухта режа асосида олиб боришга боғлиқ.

Боёвут туманида ғаллани ҳосилини қисқа муддатларда нес-нобуд қилмай ўриб олиш ишларини ташкил этиш юзасидан амалий ишлар бошлаб юборилди.

Хусусан, тумандаги хусусий юк машина ва тиркама эгалари, мавсумда иштирок этадиган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан учрашув ўтказилди. Унда автотранспорт воситаларини техник соз ҳолатга келтириш ва ўрилган ғаллани белгиланган масканларга ташишни ташкил қилиш масалалари келишиб олинди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, бундан ташқари бу йилги Ўрим-йиғими мавсумини ташкил этувчи отрядлар таркиби, комбайн операторлари ва ишчи-ходимлар рўйхати шакллантирилмоқда.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page