Вилоят ҳокими томондан белгиланган дастур амалий ишларга асос бўлмоқда

Вилоят ҳокими томондан белгиланган дастур амалий ишларга асос бўлмоқда

@Boyovutliklar
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Вилоят ҳокими томондан тасдиқланга сув тошқинида жабр кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш, маънавий жиҳатдан кўмак беришга қаратилган “Сардоба тумани аҳолиси ўртасида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар” дастури бугун амалий ишларга асос бўлмоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Носиров бошчилигидаги турли соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари, Сардоба, Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманларидан эвакуция қилинган аҳоли жойлашган ҳудудларга ташриф буюриб, мазкур дастур доирасида турли кўринишдаги маънавий-маърифий тадбирлар ва танловлар ўтказиб кемоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Жумладан, бугун ишчи гуруҳ томонидан Янгиер шаҳридаги ижтимоий объектларга жойлатирилган аҳоли ўртасида “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун”, “Меҳр ва мурувват – миллий фазилат” мавзуларида маънавият соатлари, спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар, “Моҳир қуллар”, “Доира зарби”, “Каштачилик”, “Рассомчилик”, “Мушоира”, “Ўзбек мумтоз қўшиқчилиги” мавзуларида танловлар, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бизнес семинарлар ҳамда бадиий фильмлар намойиши ўтказилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Маҳаллий аҳоли томонидан давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзлари ўша машъум кунда Сирдарёга, воқеа жойига ташриф буюргани, оғир лаҳзаларда халққа таскин бергани ва ҳеч ким эътибордан четда қолмаганлиги бот-бот таъкидланди. Бу йил инсоният учун оғир келди, халқнинг жипслигини худди имтиҳон қилгандек, шу боис бирлашиш, бошга тушган ташвиш билан биргаликда курашиш лозимлиги суҳбат чоғида жабр чеккан аҳолига билдирилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бугун бутун мамлакатимиз эътибори Сардоба туманидаги табиий офат асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга моддий ёрдам кўрсатишга, маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилганини ҳис қилиб турган сардобаликлар халқимизга миннатдорлик билдирдилар.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Дардимизни тушуниб қалбан ёнимизда турган Юртбошимиз омон бўлсинлар, илоҳим умрлари  зиёда бўлсин! Маҳалламизга ҳашарга келаётган кўнгилли ёшлар, ҳарбийларга, ёрдам бераётган барча инсонларга таъзимдамиз, Оллоҳ уларнинг бирига мингни берсин, фарзандларининг бахту роҳатини кўриб  яшашсин, умримиз сўнгигача дуодамиз! Ушбу тадбирни ташкиллаштирганлагав ҳам ташаккур, фақат яхши кунларни кўрингизлар, бундай офатлар ҳеч кимнинг тушига ҳам кирмасин!”, - дейди Улбўсин Гулбоева.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Дилдан суҳбат аста секин китобхонликка кўчди. Қалбадаги оғриқ шу пайт оз бўлса-да чекингандек бўлди. Турил мавзулардаги китоблар сардобаликларга тақдим этилди. Китобларни талашиб олаётган кишиларни кузатиб, халқимизнинг бошига оғир ташвиш тушганига қарамасдан шу пайтда ҳам маърифатга қанчалик ташна эканига гувоҳ бўлдик.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Мавжуд эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, барча ишлар санитария меъёрларига мувофиқ амалга оширилди. Шу билан бирга, эвакуация қилинганларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page