Фермерларнинг пахта даларидаги агротехник тадбирларига депутатлар баҳо беради

Фермерларнинг пахта даларидаги агротехник тадбирларига депутатлар баҳо беради

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгаши депутатлари тумандаги пахта майдонларида ғўзанинг ривожи ҳамда амалга оширилаётган агротехник тадбирларининг ҳолатини ўрганмоқда.

Хусусан депутатлар 1-"Боёвут" СИУ ҳудудидаги "Арслон Бегалиев" ҳамда "Зокир Жума Обидов" фермер хўжаликларининг пахта майдонларида бўлишиб, унда фермерлар томонидан ғўзага ишлов берилиши ҳолатини ўрганди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Депутатларнинг ўрганиш натижалари Кенгашнинг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилади.

Сессия йиғилишларида эса фермерларнинг пахта хомашёсини етиштириш ҳамда ерга бўлган муносабати муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилиниши назарда тутилган.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page