ПАНДЕМИЯ ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТЛАРИ БАЖАРИЛИШИГА ТАЪСИР ЎТКАЗОЛМАЙДИ.
@BoyovutliklarБоёвут туманида 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш давлат дастуридан ўрин олган “Kom-ok-star”МЧЖнинг қиймати 16 млрд.сўм бўлган лойиҳаси асосида замонавий қурилиш материали ҳисобланадиган газоблок (пена блок), аграр соҳада қўлланиладиган томчилатиб суғориш системаси қувурлари ҳамда енгил конструкцияли қурилишларда фойдаланиладиган елим (пластик) панеллар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш режалаштирилган.
Ҳозирги кунга қадар лойиҳа ташаббускори томонидан 5,5 млрд сўм қийматдаги ускуна ҳамда қурилиш ишлари амалга оширилди.
Айни вақтдаги пандемия даврида ҳам иш тўхтаб қолгани йўқ, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан бир қаторда ҳориждан келтирилган ускуналарни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Лойиҳа ишга тушиш билан 15 та янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳани амалга оширилиш муддати эса 2021 йилнинг 1 апрель этиб белгиланган.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати