800 ўринли ип йигирув фабрика ускуналари тўлиқ етиб келди.

800 ўринли ип йигирув фабрика ускуналари тўлиқ етиб келди.

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Олдин хабар берганимиздек, Боёвут туманида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Boyovut texno cluster” пахта-тўқимачилик кластери лойиҳа қиймати 126,0 млрд сўм (20 млн АҚШ)лик йилига 10 минг тонналик қувватга эга ип йигирув фабрикасини ташкил этиш мақсадида дастлабки ускуналарни олиб келган эди.

Бугун эса, ип йигирув фабрикаси учун зарур бўладиган ускуналарнинг қолган қисми ҳам тўлиқ етиб келди. Айни вақтда фабрика биносининг қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз, ушбу ип йигирув фабрикаси ишга тушиши билан 800 та иш ўрни яратилиши назарда тутилган бўлиб, шундан 700 тасига хотин-қизлар жалб қилинади. Лойиҳа 2021 йилда ишга туширилади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page