Тажриба алмашиш – янгиликка интилишдир
@BoyovutliklarҒўза ривожи учун муҳим палла бўлган май ойида белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мўл ҳосил гаровидир.
Кўп йиллик тажрибага эга омилкор деҳқонларнинг фикрича, ўзаро тажриба алмашиш, бир-биридан ўрганиш ҳам бу борада алоҳида аҳамият касб этади.
Доимо янгиликка интиладиган боёвутликлар эса Сайхунобод туманида бўлиб, бу ерлик пахтакорлар иши билан яқиндан танишишди.
Сайхунободлик миришкорларнинг тажрибаси билан танишишда туман ҳокими Б.Мирзақулов ҳамроҳлик қилди.
- Эрта баҳордан агротехник тадбирларни маромида ўтказганимиз боис ғўза баравж ўсмоқда, – дейди туман ҳокими Ботир Мирзақулов. – Ғўза қатор ораларига культиватор ёрдамида ишлов берилиб, меъёрида озиқлантирилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси билан бир қаторда туман аҳолисининг ижтимоий-маданий ҳаётини ҳам ўрганишиб, маҳалла гузари ва маҳалла кутубхонаси фаолияти билан танишишди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати