“Сардоба” сув омборидаги техноген фожеа зарар этказган электр тармоқлари таъмирланмоқда

“Сардоба” сув омборидаги техноген фожеа зарар этказган электр тармоқлари таъмирланмоқда

@Boyovutliklar
Фото: "Сирдарё ҲЭТК" АЖ

Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларидаги зарар кўрган электр тармоқларини тиклаш ва таъмирлаш учун "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ таркибидаги барча вилоят "ҲЭТК"ларининг қўшимча равишда мутахассислари ҳамда автотехника воситалари жалб қилинган.

Кечанинг ўзида Оқолтин тумани "Саҳоват" маҳалласида бугунги кунда шикастланган 4,2 км электр узатиш тармоғи ва 2 дона трансформатор пункти, "Шодлик" маҳалласида 3,1 км электр узатиш тармоғи ҳамда "Аҳиллик" маҳалласида 1 дона трансформатор пункти таъмирланган бўлса, Сардоба тумани "Қўрғонтепа", "Юртдош" ва "Дўстлик" маҳаллаларида электр ускуналарда авариявий ҳолатлари содир бўлишини олдини олиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. “Учтом” маҳалласида эса 2,5 км электр узатиш тармоғи таъмирланди.

Мирзаобод тумани "Навбаҳор" махалласида 4,3 км электр узатиш тармоғи таъмирланди.

Бу борадаги барча саъй-ҳаракатлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

"Сирдарё ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати.

Report Page