Боёвут туманида пилла қабул қилиш бошланди.

Боёвут туманида пилла қабул қилиш бошланди.

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Бугун «Боёвут Агропилла» масъулияти чекланган жамиятининг пилла қабул қилиш корхонасида туманда етиштирилган дастлабки ҳосилни қабул қилиш бошланди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Бу йил туман пиллакорлари 1583 қути ипак қурт уруғи парваришладилар. Мавсум бошида боқувчиларга ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотлари тарқатилди. Мавсум давомида тумандаги 225 та фермер хўжаликлари ва уларда фаолият юритувчи касаначилар томонидан 87 тонна тирик пилла етиштириш мақсад қилинган.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов



Биринчилар қаторида пилла топширган пиллакорлар маиший техника буюмлари билан тақдирланди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Report Page