Одамларнинг ерга муносабати ўзгаришида пандемиянинг ўрни қандай?

Одамларнинг ерга муносабати ўзгаришида пандемиянинг ўрни қандай?

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишга қаратилган эътибор сабаб, нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажми ортмоқда, балки оилаларнинг турмуш фаровонлиги, даромади ҳам юксалмоқда.

Томорқадан оқилона фойдаланиш айниқса, ўз ҳолига ташланиб, самарасиз ётган томорқа ер эгаларига нисбатан жавобгарликни кучайтириш масаласи кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Тан олиш керак, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сўнгги йилларда кун тартибидаги асосий масалалар қаторида турган бўлса, пандемия шароитида унинг аҳамияти янада ошди. Ва ҳали бери тушмаса ҳам керак. Аҳоли томорқаси эса бунда алоҳида ўринга эга. Шундай эмасми?

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова ўз сектори ҳудудидаги маҳаллаларда аҳоли томонидан томорқалардан самарали фойдаланиши, ундаги мавжуд муаммолар аҳволини ўрганди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

– Одамларнинг ерга муносабати ўзгариб, томорқадан самарали фойдаланиш маданияти юксалмоқда. Бунда пандемиянинг сезиларли таъсири бор, албатта. Негаки, халқимиз кўрди, асосий турдаги озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотларига талаб ошгани сари унинг нархи сунъий тарзда ошиб, айримлар ноўрин саросималарга тушганликларини ҳам гувоҳи бўлишди. Шундай бўлсада, биз ҳар доимгидек зарур бўлган барча ёрдамни беришимиз керак. Томорқасида сабзавот етиштирмоқчими, биз қўллаб-қувватлаймиз, дейди туман ҳокими Дилфуза Уралова.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Шахсий томорқа хўжалигидан самарали фойдаланишда аҳолига яқиндан кўмаклашишга аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, тижорат банклари ҳамда томорқа эгаларига арзон баҳоларда уруғлик ва мевали дарахт кўчатлари, минерал ўғит ва кимёвий препаратлар етказиб беришни йўлга қўйиш учун тадбиркорлик субъектлари ҳам бел боғлашган. 

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page