Боёвутда сув тошқинида ҳужжатларини йўқотганлар тикланган гувоҳномаларини олишди

Боёвутда сув тошқинида ҳужжатларини йўқотганлар тикланган гувоҳномаларини олишди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут ДХА

Бутун Ўзбекистонни оёққа қўйган Сардоба сув омборидаги техноген вазият борган сари ўрнига тушиб бормоқда. Ўша 1 май тонгидаги тахликали вазиятда на болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, на никоҳ гувоҳномасини уйдан олиб чиқолмаган одамларнинг барча ҳужжатлари сувга оқиб кетиб, фақат жонлари омон қолди.

Сардоба сув тошқини туфайли Боёвут туманига эвокуация қилинган аҳоли вакиллари туман Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди ва йўқолган ҳужжатлар бўйича аризалар шакллантирилди. Фуқароларнинг туғилганлик ҳамда никоҳ гувоҳномалари бепул тиклаб берилиши таъминланди.

Фото: Боёвут ДХА
Фото: Боёвут ДХА
Фото: Боёвут ДХА
Фото: Боёвут ДХА

Бугун Боёвут туманидаги “Қарапчи” маҳалласида Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан аҳоли хонадонларида вақтинча яшаб турган ҳужжатлари йўқолган фуқароларга 10 та туғилганлик, 4 та никоҳ ҳақида гувоҳнома, жами 14 та тикланган ҳужжатлар ўз эгаларига топширилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page