Эҳсонларнинг афзали рамазон ойида қилинганидир

Эҳсонларнинг афзали рамазон ойида қилинганидир

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Муборак рамазон ойининг қутлуғ кунларида хайрия тадбирлари ўтказиш, эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича кенг қамровли фаолият кўрсатиш барчамизнинг олдимизга қўйган мақсадимиздир. Зеро, рамазон ойи рўза тутиш билан бир қаторда бағрикенглик, бирдамлик, тинчлик-осойишталикка сабаб бўлувчи меҳр-мурувват ойидир. Бу ойда қилинадиган меҳр-мурувватга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам чорлаб: “Эҳсонларнинг афзали рамазон ойида қилинганидир”, деб марҳамат этганлар (Имом Термизий ривояти).

Рамазон ойининг моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатлари ҳар бир инсоннинг қалбидан жой олиши таҳсинга лойиқ. Шу маънода, қалблари таскинга муҳтож, эҳтиёжи чекланганларга эътибор қаратишдан кўра аъло фазилат бўлмаса керак.

Айнан шу неъматларга ҳамоҳанг тарзда вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ж.Ибрахимовнинг синглиси Ибраҳимова Нигора Баҳодировна ҳамда турмуш ўртоғи Ибраҳимова Нодира Тоировналар “Сардоба” сув омборида содир бўлган фавқулодда вазиятдан жабр кўрган Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларидан Боёвут туманига эвакуация қилинган фуқаролар учун инсонпарварлик ёрдамини юборди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, болалар учун ўйинчоқлар ва турли хил ширинликлардан ташкил топган хайрия туманнинг “Қарапчи” маҳалласи ҳудудидаги хонадонларга жойлаштирилган Сардоба ва Оқолтин тумани фуқароларига тарқатилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page