БОЁВУТДА ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА НУРОНИЙЛАР ҲАМ МАСЪУЛ

БОЁВУТДА ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА НУРОНИЙЛАР ҲАМ МАСЪУЛ

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ёшлар тарбиясига, уларнинг тақдирига бефарқ бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Бу борада айниқса, турмушнинг паст-баландини кўрган, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган инсонларнинг хизматидан, маслаҳат, ўгитларидан фойдаланишнинг аҳамияти катта.

Юқоридаги омиллар ҳисобга олган Юртбошимиз бу борада ташаббус кўрсатиб маҳаллаларда ёшлар тарбияси билан шуғулланишда “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” ва “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойилларини илгари сурди. Жойлардаги ишлар эса ана шу тамойиллар асосида ташкил этилмоқда.

Хусусан, Боёвут туманидаги барча маҳаллаларига “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида профессор-ўқитувчи ва таниқли зиёлилар бириктирилди. Шу билан бирга маҳаллаларда бириктирилган зиёлилар билан қандай иш ташкил қилиш, уларга қандай кўмак бериш, улардан қандай ёрдам олиш, уларнинг маҳалла нуфузини кўтаришда қай даражада фаол бўлишлари масалалари юзасидан семинарлар ташкил этилиб, маҳалла масъулларига батафсил тушунчалар берилди. 

Энг асосийси маҳаллаларда тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшлар нуронийларга бириктирилди. Ўз навбатида бу тоифадаги ёшлар билан ишлашда ёши улуғ, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган инсонларни жалб этиш яхши самара бермоқда.

Бу борадаги рақамларга тўхталадиган бўлсак, тумандаги мавжуд 39 та маҳалладаги қарийб минг нафарга яқин ёшларга 195 нафар нуронийлари бириктирилган.

Ундан ташқари маҳалла ёшларига бир нафардан зиёлининг маънавий ҳомийлиги асосида ҳар ойнинг муайян кунларида турли ижодий байрам-тадбирлари ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page