Боёвутликлар ташаббускорлар ўзи туғилиб ўсган маҳаллага бефарқ эмас

Боёвутликлар ташаббускорлар ўзи туғилиб ўсган маҳаллага бефарқ эмас

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Охирги йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг куламда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Туманимиздаги Садриддин Айний маҳалласининг фуқаролари ҳамжиҳатлик ва ташаббускорликда бошқа маҳаллаларимиздан сира қолишмайди. Ушбу маҳаллада соғлиқни сақлаш, банк-молия, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётимизнинг бошқа соҳаларида самарали хизмат қилиб келаётган кўплаб мутахассислар етишиб чиққан.

Айнан шу мутахассис кадрлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш йўлида ташаббус кўрсатишмоқда. 

Бир неча ўн йилдирки, маҳалла фуқароларининг идора биноси мавжуд эмас. Фуқарлар йиғини йиллар давомида ушбу ҳудуддаги мактаб ёки қишлоқ врачлик пунктининг биноларидан фойдаланиб келган. Бу эса, ўз навбатида аҳоли билан ишлаш самарадорлигига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди.

Маҳаллада яшовчи фаоллар ва ўзининг туғилиб ўсган маҳалласидаги тадбирларга бефарқ бўлмаган шифокор, иқтисодчи ва раҳбар кадрлар, қолаверса тадбиркор ва фермерлар шу ерда бўш турган бинони таъмирлаб, уни жиҳозланган ҳолда фуқаролар йиғинига топшириш ташаббуси билан чиқишди.

Куни кеча ташаббускорлар туман ҳокими билан учрашди. Учрашувда маҳалла идора биносини таъмирлаш ва уни жиҳозлаш масалалари келишиб олинди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бўш бино бир ой муддатда таъмирланиб, фойдаланишга топшириладиган бўлди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page