Рамазон ҳайру саҳоват ойидир!

Рамазон ҳайру саҳоват ойидир!

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут туманида фаолият юритувчи “New York centre co” МЧЖ хорижий корхонасининг таъсисчиси Башир Муҳаммад ўзи ҳозирда Нью Йорк шаҳрида бўлишига қарамай пандемия муносабати билан жорий йил учун 100,0 млн.сўм закот маблағини Боёвут туманидаги боқувчисини йўқотган, ногирон оилалар ҳамда етимларга ажратди.

Закот маблағлари корхона вакили, туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари ҳамда “Сўфи Оллоёр” жоме масжидининг имом хатиби иштирокида эҳтиёжмандларга етказилди. Эҳсон Гулистон шаҳрида автоҳалокатда боқувчиси ҳалок бўлган “Пахтакор” маҳалласидаги 5 та оила ва “Анорзор” маҳалласидаги ҳалок бўлган Миллий гвардия аскари оилаларидан бошланиб, жами 65 та оилага нақд пул кўринишида тарқатилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

«Закот» сўзи луғатда «поклик» ва «ўсиш» деган маъноларни англатади. Закот берган кишининг моли покланади. Закоти берилган молга барака киради, кўпайиб, ўсади. Закот ибодати нафақат закот берувчи ва закот олувчига, балки жамиятга ҳам улкан фойда келтиради. Шунинг учун закот ибодати татбиқ қилинган жамиятларда кўп мушкулот ва муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлади.

“New York centre co” МЧЖ ҳорижий корхонасига тўхталадиган бўлсак, корхона ун ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, Боёвут туманининг “Бекат” маҳалласида жойлашган. Корхона томонидан ўтган 2019 йилда ярим миллион, жорий йилнинг 1-чорагида 800 минг АҚШ доллари миқдоридаги ҳорижий инвестициялар жалб этилиб, суткасига 90 тн буғдойни қайта ишлаш орқали ун ишлаб чиқариб экспортга йўналтириш йўлга қўйилган. Корхона томонидан 2020 йилда 1200,0 минг доллар миқдоридаги экспорт операциялари амалга оширилди. Корхонада 2 сменада иш ташкил этилган бўлиб, 35 нафар ишчи ходим мунтазам иш билан таъминланган.

“New York centre co” МЧЖ хорижий корхонаси таъсисчиси ҳожи Башир Муҳаммадга кўрсатган муруввати учун миннатдорчилик билдирамиз!

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page