Боёвутда 30 нафар ёшларнинг "ВС" тоифали ҳайдовчиликка ўқиш учун бадал тўловлари 100 фоиз ўтказиб берилди

Боёвутда 30 нафар ёшларнинг "ВС" тоифали ҳайдовчиликка ўқиш учун бадал тўловлари 100 фоиз ўтказиб берилди

@Boyovutliklar
Фото: "Ватанпарвар" ташкилоти Боёвут тумани Кенгаши

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан жорий йилнинг 1-чораги давомида 1166 нафар ёшларга деҳқончилик билан шуғулланишлари учун 559 гектар ер майдони ажратиб берилган бўлса, 90 нафарининг ўзини ўзи банд қилишига эришилди. Шунингдек, 263 нафар ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, уларга махсус сертификатлар берилди.

Яқинда 30 нафар ёшлар Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгашининг ўқув спорт-техника клубидаги "ВС" тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича ўқув гуруҳларида таҳсил олишни бошлади.

Фото: "Ватанпарвар" ташкилоти Боёвут тумани Кенгаши

Уларнинг ўқишлари учун тўланадиган бадал пули “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 фоиз (56,1 млн.сўм) қоплаб берилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page