Эвакуация қилинган аҳоли учун зарур озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси яратилди

Эвакуация қилинган аҳоли учун зарур озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси яратилди

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Бугун, Сардоба сув омборидаги фалокат натижасида эвакуация қилиниб Боёвут туманига жойлаштирилган аҳоли учун хайрия ташкил этилиб, зарур бўладиган озиқ-овқат, санитария-гигиена ва ювиш воситалари, идиш-товоқ, кўрпа-тўшак, кийим бош ҳамда маиший буюмлар заҳираси яратилди.

Туман аҳолиси томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида сув тошқинидан жабр кўрган оилаларга 300 комплект кўрпа-тўшак, турли хилдаги кийим-бош, 30 та гилам, 100 коплект идиш товоқлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳайрия қилинди. Жумладан, 400 л. ўсимлик ёғи, 200 кг макарон, 400 кг гурунч, 200 кг картошка, 300 кг пиёз, 150 кг шакар, 100 комплектдан тозалаш воситалари ҳомийлик ёрдами сифатида берилди.

Бекобод ва Нурафшон шаҳар ҳокимликлари томонидан инсонпарварлик ёрдами  сифатида 200 комплект кўрпа-тўшак, турли хилдаги кийим-бош, 25 та гилам, 100 дона турли хил болалар ўйинчоқлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилинди. Жумладан, 300 л. ўсимлик ёғи, 400 кг картошка, 1 тонна гурунч, 500 кг пиёз, 150 кг шакар, 150 комплектдан кир ювиш воситалари ҳомийлик ёрдами сифатида берилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Ушбу маҳсулотлар туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби биносида ташкил этилган омборхонага захира сифатида жойлаштирилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Заҳира қилинган маҳсулотлар тумандаги хонадонларга жойлаштирилган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин тумани фуқароларини ҳамда сув хавфи камайиши сабабли ўз уй-жойларига қайтган оилаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Боёвут тумани  ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page