Сардобажон ортингда Ўзбекистон турибди

Сардобажон ортингда Ўзбекистон турибди

@Boyovutliklar
Фото: Jurnalist.uz

Офат келса қўш келар,
Деганлари ростмиди?
Халқим, тождор вирусдан,
Кўрганларинг озмиди?

Кўз тегдими ва ёки,
Меҳрли қуёшингга.
Бугун бу офат тушди,
Сардобажон бошингга.

Тақдирнинг қанча-қанча,
Синовини кўрганмиз.
Қаҳатчилик, урушнинг
Оловини кўрганмиз.

Барини бир мушт бўлиб,
Енганмиз, чиниққанмиз.
Бирлик шиори билан,
Соғу омон чиққанмиз.

Бугун ҳамма елкадош,
Бир тан, бир жон турибди.
Сардобажон ортингда
Ўзбекистон турибди!

© Жаҳонгир ШАРОФБОЕВ

Report Page