Боёвутда яна битта ғишт заводи ишга тушди

Боёвутда яна битта ғишт заводи ишга тушди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Олдин хабар берганимиздек, 2019 йилнинг 28 август куни Давлат хизматлари агентлиги Боёвут тумани бўлимида давлат рўйхатидан ўтган “BIG BRIDGE” МЧЖ қўшма корхонаси Хитойлик инвесторлар билан Боёвут туманида қиймати 13,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган оловга чидамли пишиқ ғишт ҳамда маданийлашмаган қамиш ўсимлигидан қоғоз ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширишни мақсад қилган.

Бунинг учун Боёвут тумани ҳокимининг 2019 йил 5 сентябрдаги 6465-сонли қарори билан туманнинг Алишер Навоий ҳамда Учтургон маҳаллалари ҳудудидан жами 26,7 гектар ер майдони ажратилиб берилиб, лойиҳа доирасида оловга чидамли пишиқ ғишт ишлаб чиқариш корхонасининг қурилиш ишлари бошланиб, ғиштни тоблаш учун мўлжалланган печ қуриб битказилган эди.

Коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиши оқибатида эълон қилинган чекловлар инвесторларнинг мазкур лойиҳани ўз муддатида амалга ошириши учун салбий таъсирини кўрсатган эди.

Пандемия чекловларининг юмшаши билан ўзаро ҳамкорлик яна тикланиб, инвесторлар лойиҳани давом эттирилиши натижасида корхонанинг печи ишга туширилди ва пишиқ ғишт ишлаб чиқариш бошланди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Йилига 10 млн дона пишган ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга корхона иш фаолиятини бошлаши билан 25 та янги иш ўринлари яратилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Report Page