ФАРЗАНДИ ТАЪМИНОТИНИ ЎЙЛАМАГАННИНГ ЖАЗОСИ

ФАРЗАНДИ ТАЪМИНОТИНИ ЎЙЛАМАГАННИНГ ЖАЗОСИ

@Boyovutliklar
Фото: Google images

Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 25.07.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Намазов Фахриддиндан ундирувчи Гаппарова Норинисонинг фойдасига бир нафар фарзандини моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Боёвут туман бўлимига келиб тушган ва ижро иши юриш қўзғатилган. Қарздор Ф.Намазовнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида, тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилган бўлиб, унга кўра қарздор номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ф.Намазов бир неча марта огоҳлантиришларга қарамасдан 2020 йилнинг июль ойидан буён тўламай келаётганлиги аниқланди. Унинг алиментдан қарздорлиги ҳисоб-китоб қилинганида бугунги кун ҳолатига 7 млн. 391 минг сўм қарздорлиги мавжудлиги маълум бўлди.

Қарздордан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Боёвут туман судига юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Боёвут туман судининг 17.03.2021 йилдаги қарори билан қарздор Ф.Намазовга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

  Э.Пўлатов,
МИБ Боёвут тумани бўлими давлат ижрочиси.                                                                   

Report Page