Боёвут туманида бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда

Боёвут туманида бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Боёвут туманида вилоятимиз ҳокими Ғ.Мирзаев ташаббуси билан жорий йилнинг февраль ойида марказий кўчалар, унинг инфратузилмаси, маиший хизмат ва савдо мажмуаларини шаҳарсозлик талаблари асосида, замонавий кўринишда барпо этиш чора-тадбирлари белгиланиб, бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган эди.

Минг афсуски, пандемия туфайли шиддат билан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари бирмунча секинлашди, қурилиш ишлари тўхтатилди.

Президентимизнинг йирик қурилиш ишларини давом эттириш борасида берган кўрсатмалари асосида Боёвут туманидаги бунёдкорлик ишлар янада жонлантирилди.

Ҳозирда шаҳарча ҳудудида мўжазгина, миллий ҳунармандчилик ва ўймакорлик санъати намуналаридан ташкил топган тўрт устунли ўйма нақшинкор айвон қурилмоқда.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Ушбу айвонлар шаҳарча кўркига кўрк қўшиш билан бирга унинг ўзбек миллий меъморчилик анъаналарига хослигини таъминлайди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати    

Report Page