Ёшларни ҳунармандчиликка жалб қилиш ва бу соҳада ёшларга яратилган имкониятлар юзасидан семинар.

Ёшларни ҳунармандчиликка жалб қилиш ва бу соҳада ёшларга яратилган имкониятлар юзасидан семинар.

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

2020 йил 29 апрель куни Боёвут тумани ҳокимлигида Республика ҳунармандлар уюшмаси вакили Азизулло Бабаев, вилоят ҳунармандлар уюшмаси вакили Музаффар Раҳматов ҳамда Марказий банк Сирдарё вилояти бошқармасидан Низом Сулаймонов ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Ёшларни ҳунармандчиликка жалб қилиш ва бу соҳада ёшларга яратилган имкониятлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Семинарда сўзга чиққанлар ёшларни ҳунармадчиликка жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритиб, ёшларнинг ўз ҳунармандчилик ишларини ривожлантиришлари ёки йўлга қўйишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 18 ой муддатга 3 ой имтиёзли даври билан йиллик 15 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан 55 миллион сўмгача бўлган миқдордаги кредитлар ажратилаётганлиги хусусида қатнашчиларга тушунтиришлар беришди.

Бунда 30 миллион сўмгача учинчи шахснинг кафиллиги билан, 55 миллионгача бўлган миқдордаги кредит маблағини олиш гаров таъминоти орқали ажратилиши белгиланган.

Шунингдек, чеварчилик, тикувчилик, темирчилик, дурадгорлик, чилангарлик ва шулар каби 34 та йўналишга кредитлар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, улар Республика Ҳунармандлар уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимларидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page