“Боёвут авангард кластер” МЧЖ “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ўз оталиғига олинган оилаларга озиқ-овқат улашди.

“Боёвут авангард кластер” МЧЖ “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ўз оталиғига олинган оилаларга озиқ-овқат улашди.

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Карантин эълон қилинганлиги сабабли халқимиз уйда қолиб, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга ёрдам бермоқда.  Мавжуд вазиятни яхши тушунган фуқаролар ҳозирги оғир пайтда аҳолининг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган саховат ва кўмак ишлари умумхалқ ҳаракатига айланди.

Биргина “Боёвут авангард кластер” МЧЖ Боёвут шаҳарчасининг “Ижодкор”, “Фарҳод”, “Наврўз”, “Маданият” ва Беруний маҳаллаларида яшовчи 118 та кам таъминланган оилаларни ўз оталиғига олган.

Бугун ана шу 118 та оилага гуруч, макарон, шакар, ўсимлик ёғи, товуқ гўшти ва тухум каби озиқ-овқат маҳсулотлари улашди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Яна шуни айтиш керакки, Сирдарё вилояти ҳокимининг ташаббуси билан, ўтган 2019 йилда Боёвут туманида ташкил этилган “Боёвут авангард кластер” МЧЖ ҳозирга қадар 2 млрд 700 миллион сўмлик қурилиш ишларини амалга ошириб, Хитой Халқ Республикасидан қиймати 227 минг АҚШ долларига тенг бўлган шолини қайта ишловчи технология олиб кирилди. Натижада 107 та янги иш ўрни яратилиб, унинг 67 тасига банд бўлмаган ёшлар қамраб олинди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page