Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг VI чақириқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
@BoyovutliklarҲозирги оғир пайтда аҳолимизнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида “САХОВАТ ВА КЎМАК” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни халқимиз, жамоатчилигимиз кўтаринки руҳда, қизғин кутиб олгани барчамизни ҳурсанд қилди, албатта.
Президентимизнинг жорий йилнинг 22 апрель куни ўтказган видеоселектор йиғилишида глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлиги, аҳолининг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ ва манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳаракатни йўлга қўйиш юзасидан вазифалар белгиланди.
Бугун, 28 апрель куни Боёвут тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Сирдарё вилояти прокурори Р.Машарипов, сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия ишида тумандаги ишсиз камтаъминланган ва камбағаллик даражасига тушиб қолган оилаларга тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тарзда бириктириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, мухтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинди.
Туман ҳокими Д.Уралова, сектор раҳбарлари ҳамда туман ҳокимининг соҳалар бўйича бўйича ўринбосарлари кам таъминланган ва камбағаллик даражасига тушиб қолган оилаларга тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тарзда бириктириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, мухтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берди.
Кун тартибидаги масалалар муҳокама этиб чиқилгандан сўнг, Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг қарори лойиҳаси ва чора-тадбирлари депутатлар томонидан маъқулланди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати