Боёвутлик III даражали сержант Дилмурод Сулаймонов АҚШдаги «Илғор жангчи» мусобақасида ғолиб бўлди

Боёвутлик III даражали сержант Дилмурод Сулаймонов АҚШдаги «Илғор жангчи» мусобақасида ғолиб бўлди

 @Boyovutliklar
Фото: Xabar.uz
Ўзбекистонлик 2 нафар ҳарбий 19−24 апрель кулари АҚШнинг Миссисипи штатида ўтказилган «Илғор жангчи» мусобақасида ғолиб бўлишди.

Иштирокчилар сунъий тўсиқларни енгиб ўтиш, узоқ масофани босиб ўтиш, жанг майдонида ярадорларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, тунда ҳарбий топографияни билиш бўйича мусобақалашдилар.

Ташкилотчилар томонидан ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар III даражали сержант Дилмурод Сулаймонов ҳамда кичик сержант Хайрулла Олимовга мусобақа ғолиблари учун бериладиган «Илғор жангчи» мукофоти ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди, деб хабар берган эди xabar.uz Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Боёвут тумани ҳокимлигининг You Tube видеохостингидаги расмий канали

Дилмурод Сулаймонов 1992 йилда Боёвут туманида туғилган. тумандаги “Пахтакор” маҳалласи "Гулдаста" кўчасида истиқомат қилади.

Бугун эрта тонгдан туғилиб ўсган уйига етиб келган Дилмурод Сулаймоновни туман ҳокимининг ўринбосари Ғайрат Сулаймонқулов ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида қарши олди ва қўлга киритган шарафли ютуғи билан қутлади.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page