Россияда бахтсиз ҳодиса оқибатида оёқларидан ажралган боёвутлик фуқаро ҳолидан хабар олинди

Россияда бахтсиз ҳодиса оқибатида оёқларидан ажралган боёвутлик фуқаро ҳолидан хабар олинди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Lotin alifbosida oʻqish

Боёвутлик фуқаро 2020 йил февраль ойида Россия Федерацияга ишлаш учун кетган. Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида бахтсиз ҳодиса оқибатида оёқларидан ажралган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Миграция бўйича халқаро ташкилотининг ўзаро ҳамкорлиги ушбу фуқарога амалий ёрдам кўрсатилиб, жорий йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистонга қайтиши таъминланди.

Боёвут тумани ҳокими, сенатор Дилфуза Уралова ҳамда Сирдарё влиояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Мурод Муҳаммадиевлар вақтинча Боёвут тумани “Ҳосилобод” маҳалласида яшовчи акасининг уйида истиқомат қилаётган фуқаронинг ҳолидан хабар олишди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шунингдек, фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, барча зарурий тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Тез орада реабилитация воситалари билан ҳам таъминланади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page