Боёвут туманида 800 иш ўрнига эга бўлган ип калава ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушади.

Боёвут туманида 800 иш ўрнига эга бўлган ип калава ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушади.

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут туманида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Boyovut texno cluster” пахта-тўқимачилик кластери бу йил янги лойиҳа қўл ўрган эди. Унга кўра туманда етиштирган пахта ҳомашёсини бирламчи қайта ишлаш билан бир қаторда, ундан ип калава ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Лойиҳа қиймати 126,0 млрд сўм (20 млн АҚШ)лик йилига 10 минг тонналик қувватга эга ип йигирув фабрикаси учун дастлабки ускуналар етиб келди.

Ушбу ип йигирув фабрикаси ишга тушиши билан 800 та иш ўрни яратилиши назарда тутилган бўлиб, шундан 700 тасига хотин-қизлар жалб қилинади.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Лойиҳа 2021 йилда ишга туширилади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page