Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Ҳозирда давом этаётган коронавирус пандемияси ва карантин даврида туманда аҳолининг ижтимоий ҳамда эпидемиологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича -Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Комиссия қарорларини сўзсиз бажариш, озиқ-овқат, дори-дармон тиббий воситаларни  узлуксиз етказиб бериш, деҳқон бозорида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг кўчма савдосини ташкил этиш ўта муҳим вазифа ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштириш ҳамда уни қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш асосий вазифа этиб белгиланган эди.

Юқоридаги топшириқлардан келиб чиқиб, бугун 18 апрель куни туман ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Сессия ишида сектор раҳбарларининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни икки баробарга кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимоти ва белгиланган режалари депутатлар томонидан тингланди.

Боёвут утмани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page