Боёвутда Тошкентдагидек курант қурилади

Боёвутда Тошкентдагидек курант қурилади

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Lotin alifbosida oʻqish

Бир пайтлар фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан чекланган туман бугун саноатнинг бир неча тури изчил ривожланмоқда. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхоналар ишга туширилмоқда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тараққий этмоқда.

Дарҳақиқат, яқин-яқингача Боёвут дейишса кўпчиликнинг кўз олдида бободеҳқон-у, пахта далалари гавдаланар эди. Ҳозир эса Боёвут дейишса, ҳушманзара ҳиёбон, хотира мажмуалари-ю саноат ва ишлаб чиқариш, умуман ҳар томонлама ривожланиб бораётган гўъшани тасаввур қилиш мумкин.

Мамлакатимиздаги барча туман-у шаҳарларнинг ўзига хос хусусият ва ўзига хос тимсоли бўлганидек, Боёвутнинг ҳам ўзига хос тимсолини яратиш мақсадида саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган.

Боёвут шаҳарчасида бунёд этилган “Юрт байроғи” майдони туманимизга йўли тушган меҳмонларнинг албатта ташриф буюриши керак бўлган манзилларидан бирига айланди. Баландиги 40 метр бўлган устунда ғуруримиз бўлган маҳобатли байроғимиз хилпираб туради. Турли манзарали дарахт ва анвойи гуллар билан бурканган майдонда замонавий архитектура ва меъморлик анъаналарини мужассам этган айвон барпо этилиб, ўриндиқлар ўрнатилган.

Мазкур майдон ансамблига яна битта объект қўшилмоқда. Бу – майдоннинг шимолий қисмидан ўтган Жанубий Мирзачўл каналининг қироғида курант қурилади.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Айни вақтгача ер тайёрлаш ишлари якунланиб, асос қисми ҳозирланди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Маълумот учун, ушбу объект хусусий тадбиркор маблағлари ҳисобидан қурилади ва эксплуатация қилинади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page