Давлат хизматлари марказида дизенфекция

Давлат хизматлари марказида дизенфекция

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Масофадан ишлаш тартибига ўтилганда ишда қолиб жисмоний ва юридик шахсларга онлайн хизмат кўрсатаётган ташкилотларни дезинфекция қилиш меҳнат муҳофазасини таъминлайди

Барчамизга маълумки, карантин даврида кўплаб ташкилот ва идоралар масофадан ишлаш тартибига ўтди. Қизиқ, бу даврда кимдир ўз идорасидан туриб онлайн тарзда хизмат кўрсатиши керак-ку дерсиз, балки.

Давлат хизматлари маркази ходимлари жисмоний ва юридик шахсларга онлайн хизмат кўрсатиш учун ҳам ишда қолди. Ушбу марказларни дезинфекция қилиш инфекция тарқалишининг олдини олибгина қолмай, унда фаолият юритувчи ходимларнинг эпидемиологик хавфсизлигини ҳам таъминлайди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Боёвут тумани Давлат хизматлари марказининг биноси кунора дезинфекция қилинмоқда.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Бу марказда меҳнат қилаётган, жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатаётган ходимлар, қолаверса марказга бевосита мурожаат этувчиларнинг инфекция юқтириш хавфини камайтириш билан бир қаторда, санитария қоидаларига амал қилинишини таъминлайди.

Ўз навбатида туман ҳокимлиги Давлат хизматлари марказининг ишда қолиб фаолият юритаётган ходимларига ҳамда инфекция тарқалишининг олдини олишда жонбозлик кўрсатаётган дезинфекцияловчи мутахассисларга муннатдорчилик билдиради.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page