Боёвут туманида "Саҳоват карвони" учун ҳомийлик хайриялари давом этмоқда
@BoyovutliklarБоёвут туманидаги фаолият юритувчи, қурилиш материаллари, яъни рангли фасад ғиштлари ишлаб чиқарувчи “Боёвут боғишамол” МЧЖ карантин даврида ишда қолиб, инфекция тарқалишини олдини олишда толмай меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун ҳомийлик асосида жами 7 тонна миқдорда мева маҳсулотлари ажратди.
Ушбу маҳсулотнинг 4 тоннаси вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази ҳузуридаги Ҳомийлик харияларини мувофиқлаштириш марказига топширилган бўлса, қолган 3 тоннаси туман санитария-эпимиология осойишталик марказининг дезинфекция ишларида фаол иштирок этаётган ходимлари, туман марказий шофохонасининг юқумли касалликлар бўлимида меҳнат қилаётган шифокор, ўрта тиббиёт ва техник ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати