Олий суд раиси раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳининг оммавий қабулида 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди

Олий суд раиси раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳининг оммавий қабулида 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Lotin alifbosida oʻqish

Бугун Ширин шаҳридаги касб-ҳунар коллежида Ширин ва Боёвут тумани фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси К.Комилов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳининг оммавий қабул бўлиб ўтди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Судьялари, вилоят жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлари раислари иштирокида ташкил этилган оммавий қабулда 200 дан ортиқ фуқаро суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан мурожаат қилди.

 Қабул давомидаги мурожаатларнинг аксариятини фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, суд қароридан норози бўлиш, белгиланган жазони енгиллаштириш, уй-жой, мерос масалалари ташкил этди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Масъулларга ўз мурожаати билан юзланган Боёвут туманининг 4 нафар фуқаросига кредит олишда амалий ёрдам бериш масаласи ижобий ҳал этилган бўлса, 2 нафарига ногиронлик аравачаси топширилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Оммавий қабул давомида мурожаатлар юзасидан муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли ва мутасадди идоралар вакилларига топшириқ, мурожаат қилувчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page