Боёвут туманида қурилаётган буғ-газ турбинали иссиқлик электр станциясида дастлабки лойиҳалаштириш-режалаштириш ишлари олиб борилмоқда
@BoyovutliklarLotin alifbosida oʻqish
Барчангизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати электр таъминоти тизимини модернизация қилиш ва электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида АCWА Поwэр билан ҳамкорликда Боёвут тумани ва Ширин шаҳрининг чегарадош ҳудудида янги буғ-газ турбинали иссиқлик электр станцияси ва 500/220 кВ электр узатиш подстанциясини қуришни режалаштирилиб, ушбу лойиҳани бошлаш маросими Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, шунингдек, “ACWA Power” компаниясининг юқори мартабали вакиллари иштирокида бўлиб ўтган эди.
Айни вақтга қадар электр энергияси, табиий газ ва техник сувга уланиш нуқталари белгиланиб, лойиҳа учун ажратилган ер майдонини текислаш ва вақтинчалик бино ҳамда иншоотлари қурилиши амалга оширилмоқда. Шу билан бир вақтда 55 гектарлик майдонда дастлабки лойиҳалаштириш-режалаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бунинг учун “ACWA Power Sirdaryo” МЧЖ ва бош пудратчи Хитойнинг қурилиш ва муҳандислик компанияси “China Gezhouba Group Company Limited”нинг 50 нафардан ортиқ мутахассислари иш олиб боришмоқда. Шу билан бирга юзга яқин маҳаллий ишчилар ва 60 га яқин турли русумдаги техникалар жалб қилинган.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати