Вилоят прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғи Боёвут туманидаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Навбаҳор” маҳалласини ўрганди

Вилоят прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғи Боёвут туманидаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Навбаҳор” маҳалласини ўрганди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Lotin alifbosida oʻqish

Сирдарё вилояти прокурори Ш.Аминов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Мавлянов тумандаги “Навбаҳор” маҳалласининг “Мингтерак” ва “Ўзбекистоннинг ўн йиллиги” қишлоқларида бўлишди.

Вилоят сектор раҳбарлари бу ердаги кўчалар, электр тармоғи ва ичимлик суви билан боғлиқ масалаларни ўрганди. Шу билан бирга қишлоқ аҳоли пунктидаги мавжуд умумий ўрта таълим мактаби ҳолатини ҳам кўздан кечиришиб, дастур доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳажми билан танишишди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Сектор раҳбарлари ва туман мутасаддилари “Мингтерак” қишлоқ аҳоли пунтида жойлашган 49-сонли умумий ўрта таълим мактаби учун қўшимча бино қуриш масаласини вазифа этиб белгилаб олди. Ундан ташқари маҳалланинг “Ўзбекистоннинг ўн йиллиги” қишлоғидаги охирги 20 йилда қурилган якка тартибдаги уй-жойлар жойлашган кўчаларни, шунингдек, эски нотурар объектларни тартибга келтириш чоралари кўрилади.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page