Боёвутликлар доимо боёвутликлар билан бирга...
@BoyovutliklarБугун асли боёвутлик бўлган, Президентнинг собиқ маслаҳатчиси Мавлон Умурзоқов коронавирус пандемиясига қарши курашиш, карантин даврида озиқ-овқатга эҳтиёжманд бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ёрдам қўлини чўзди.
Саҳоватпеша ҳомий томонидан боёвутликлар учун 20 қоп гуруч, 2 тонна пиёз, 2 тонна сабзи, 1 тонна картошка ва 1000 дона ниқоб олиб келинди.
Ҳайрия мақсадида олиб келинган маҳсулотлар туман ҳокимлиги, шунингдек туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан шакллантирилган рўйхат асосида ёлғиз кекса, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, яъни, ёлғиз оналар, ногиронлиги бўлган шахслар, ишсиз фуқаролар, карантин туфайли доимий даромадидан айрилган шахсларга тарқатилади.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати