Коронавирусдан ҳимояланишда амалий ёрдам берган дезинфекцияловчиларни олқишлаймиз!
@BoyovutliklarБарчамизга маълумки, коронавирусга қарши курашиш чора-тадбирлар доирасида бозорлар, савдо дўконлари ва автобекатлар, хуллас барча объектлар босқичма-босқич дезинфекция қилинмоқда.
Пандемия даврида айрим ташкилот фаолият юритмоқда. Мазкур ташкилот ва муассасаларнинг меҳнат қилаётган ишчи-ходимларни ҳимоя қилиш ҳамда инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан ташкилотлар тўлиқ дезинфекция қилинмоқда.
Бу каби профилактик ва кундалик дезинфекция ишларида туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳам толмай меҳнат қилишмоқда.
Ўрни келганида коронавирусдан ҳимояланишда амалий ёрдам берган дезинфекцияловчиларни олқишлаймиз!
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати