Синовли кунларда ҳар қандай ташаббус эътирофга лойиқ.

Синовли кунларда ҳар қандай ташаббус эътирофга лойиқ.

@Boyovutliklar
Фото: Дилноза Абдурахмонова

Айни пайтда короновирусга қарши курашиш ва уни олдини олиш йўлида турли соҳа вакиллари ўз соҳаларидан келиб чиққан ҳолда ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Кўпчилигимизга маълумки, жорий йилнинг 16 март кунидан республикамиздаги барча таълим муассасаларида таътил эълон қилинди. Бу даврда таълим муассасалари фаолият юритаётган ўқитувчилар ҳам меҳнат таътилига чиқарилди.

Энди эса, меҳнат таътилига чиққан халқ таълими ходимлари ўзларининг бўш вақтларидан унумли фойдаланган ҳолда халқимиз бошига келган оғир кунларни биргаликда енгиш чораларини кўришмоқда.

Жумладан, тумандаги 52-умумий ўрта таълим мактабининг меҳнат жамоаси бу вируснинг тарқалишини олдини олишда фойдаланиладиган восита – ниқоблар тайёрлаб, ташкилот ва корхоналарда фаолият юритадиган ишчи-ходимлар ва маҳаллаларда уйма-уй юриб кўп маротаба фойданиш мумкин бўлган ниқобларни улашмоқда.

Фото: Дилноза Абдурахмонова
Фото: Дилноза Абдурахмонова
Фото: Дилноза Абдурахмонова
Фото: Дилноза Абдурахмонова
Фото: Дилноза Абдурахмонова
Фото: Дилноза Абдурахмонова

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page