Кам таъминланган оилаларимиз коронавирусга қарши курашиш имкониятларига эга бўлиши керак
@BoyovutliklarБоёвут тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Н.Худойназаров Боёвут шаҳарчаси “Маданият” маҳалласида жойлашган умумий барак типида қурилган уйда вақтинча яшовчи 11 та оиланинг ҳолидан хабар олди.
Н.Худойназаров оилаларнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун тайёргарлиги билан танишиб, уларга озиқ-овқат санитария-гигиена ва антисептик воситалар улашди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати