Уйда қолинг! Биз сизнинг фарзандингиз таълим-тарбияси учун ҳаракатдамиз.

Уйда қолинг! Биз сизнинг фарзандингиз таълим-тарбияси учун ҳаракатдамиз.

@Boyovutliklar
Фото: Барно Холмухаммедова

Асалому алайкум ҳурматли ота-оналар!!!

Барчангиздан уйда қолишни сўраган ҳолда, сизларнинг мактабгача ёшдаги фарзандингиз билан ушбу ҳафтада нималар билан шуғулланишингиз юзасидан тавсиялар билан ўртоқлашамиз.

Биринчи навбатда ўзингиз ва фарзандингизни уйда бўлишини ва берилган тавсиялар асосида соғлигингизга эътибор қаратишингизни сўраймиз.

Тайёрлов (5-7 ёш болалар учун) гуруҳи ота-оналари учун ушбу ҳафта (24-29 март) учун тавсиялар:

• Ҳафта мавзуси: “Ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротлар ҳаёти”.

Фарзандингиз билан амалга оширишингиз мумкин бўлган ишлар. (Сиз буни, албатта, уддалайсиз)

1-кун. “Қушлар учун уя ясаш” (бунда сиз фарзандингизга қуш уясини мустақил безатишга имкон беринг)

2-кун. Фарзандингиз билан “Доктор Вой жоним” ўйинини биргаликда ўйнанг. Оиланинг барча аъзоларини жалб қилинг. (фарзандингиз учун унутилмас онларни ҳадя қилинг)

3-кун. “Ким қаерда яшайди”. Бунда сиз ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротларни қаерда яшаши ҳақида суҳбатлашинг. Имкони бўлса карточкалардан фойдаланинг. Карточкалар бўлмаган тақдирда уяли алоқа воситангиз орқали расмларни кўрсатишингиз ва улар қаерда яшаши ҳақида суҳбатлашинг. Болаларни фикрини охиригача эшитинг ва қўллаб-қувватланг.

4-кун. “Капалакнинг ҳаёт муддати”. Бунда сиз фарзандингиз билан капалак ҳақида билимларини ривожлантирасиз ва суратини биргаликда чизасиз.

5-кун. “Ҳайвонот боғи суратини яратиш”. Бунда сиз фарзандингизга эркинлик беринг ва суратини изоҳлашга имкон беринг.

Фарзандингиз билан ишлашда ўзингизга ва фарзандингизга ижодий ишлашига чеклов қўйманг. Фарзандингиз учун сиз дунёдаги энг яхши тарбиячи бўлишингизга ишонамиз. Бугун фарзандинингиз учун киритган сармоянгиз (вақт, маблағ) бу сизнинг 20 йилдан кейинги жамиятдаги ўрнингизни белгилаб беради.

Барчаси келажак учун. Сиз ва биз биргаликда буюк Ўзбекистонни яратамиз. Биз буни уддалаймиз.

Изоҳ: Тавсиялар, “Илк қадам” ўқув дастури, Мактабгача таълим муассаларида таълим жараёнини мавзули режалаштириш (тайёрлов гуруҳ)дан фойдаланган ҳолда тайёрланди.

Боёвут тумани мактабгача таълим бўлими маъмурияти

Report Page