Президент: «Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак»

Президент: «Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак»

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани молия бўлими

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда тадбиркорликни ривожлантириш ва касбга тайёрлаш орқали камбағалликни камайтириш чоралари белгиланди.

Боёвут туманида камбағалликни камайтириш мақсадида белгиланган чора-тадбирлар доирасида аҳолининг томорқадан самарали фойдаланишни янада кучайтириш вазифаси ҳам белгиланган.

Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг 2020 йил 25 февралдаги Боёвут тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилда шаклланиши кутилаётган қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида 4/25-6  қарорида белгиланганидек,  тумандаги кам таъминланган оилаларни турмуш фаровонлигини ошириш, ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан 38 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 425 та кам таъминланган оилаларга 2500 тадан зиёд олма, нок, ўрик, шафтоли, беҳи ва олча кўчатлари тарқатилди. Бунга қадар эса ушбу оилаларга картошка уруғи ҳам тарқатилган эди.

Фото: Боёвут тумани молия бўлими
Фото: Боёвут тумани молия бўлими
Фото: Боёвут тумани молия бўлими
Фото: Боёвут тумани молия бўлими

Эндиликда кам таъминланган оилаларга помидор, булғор қалампири, қалампир кўчатлари, сабзи, бодринг, редиска ва полиз экинларининг уруғларини тарқатилиш назарда тутилмоқда.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page