Мурувват ёрдами кўмакка муҳтож оилаларга етказилди
@BoyovutliklarХабар берганимиздек, “Boyovut texno cluster” пахтачилик кластери томонидан карантин вақтида эҳтиёжманд, кўп фарзандли ва ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилувчи оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилган эди.
Мурруват ёрдами асосида олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотлари биринчи навбатда далаларда меҳнат қилаётган сувчи-миробларнинг оилаларига, шунингдек эҳтиёжманд, кўп фарзандли ва ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилувчи оилаларга етказилди.
Захира хали мавжуд, мурувват ёрдамлари босқичма-босқич эҳтиёжмандларга етказиб берилади.
Азиз боёвутликлар! туманимизда яшаётган оилаларни қўллаб-қувватлайлик. Биз бирга бўлсак коронавирус, албатта, енгилади.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати