Тозалик, озодалик–саломатлик гарови
@BoyovutliklarБарчамизга маълумки, бутун дунёга ёйилган коронавирус, бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Мана саккиз кундирки, коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари вилоятимиз бўйлаб изчиллик билан давом этмоқда ва барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Оммавий ахборот васиталарида ҳам асосий эътибор, аҳоли ўртасида коронавирусдан сақланиш ҳамда қарши санитария-гигиена қоидалари тарғиб этишга қаратилган.
Аммо яна шу унутмаслигимиз керакки, тозалик, озодалик ҳам саломатлик гаровидир.
Бу борада эса кўчалар ҳиёбонлардаги лотокларни чиқиндилардан тозалаш, антисанитария ҳолатлари кузатилган жойларда дезинфекция ишларини амалга ошириш фойдадан ҳоли эмас.
Бугун Боёвут туманида "Тозалик ҳафталиги" тадбирига старт берилди. Ушбу тадбирда тумандаги “Тоза ҳудуд” ДУК, Йўл таъмирлаш ва фойдаланиш корхонаси, туман Ободонлаштириш бошқармаси, “Сувоқова” ДК туман филиали, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари фаол қатнашмоқда.
Хусусан маиший чиқинди тўпланадиган жойлардаги чиқиндилар олдингидек жадвал асосида эмас, балки пешма-пеш олиб чиқиб кетилмоқда.
Шунингдек, деҳқон бозори, озиқ-овқат дўконлари, кўп қаватли уйлардаги мавжуд жамоат ҳожатхоналарида ҳар куни дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Гап саломатлик масаласида кетар экан, бунда ўзидан кисларод ишлаб чиқарувчи дарахтлар сонини кўпайтириш ҳам долзарб масалалардан бири.
Тумандаги олдин қаровсиз ҳолда бўлган майдонлар ободонлаштирилиб, бу ерларга арча кўчатлари экилмоқда.
"Тозалик ҳафталиги" туман бўйлаб давом этади ва тадбир доирасида маҳаллаларда ҳам хонадон эгалари томонидан кенг кўламли тозалаш ишлар амалга оширилади.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати