Маҳалла ҳамжиҳатлик тимсоли

Маҳалла ҳамжиҳатлик тимсоли

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Биз эрта тонг, соат 5:00 дан 7:00га қадар тумандаги А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдик. Бу ерда эрта тонгдан кўтаринки ва ишчанлик кайфияти ҳукумрон эканлигининг гувоҳи бўлдик.

Ўзимиз гувоҳи бўлган қишлоқ ҳаётини сиз билан баҳам кўришни хоҳладик.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Кўриб турганингиздек, эрта тонгдан кўчаларга сув сепилиб, супурилган.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Томорқаларга эса ишлов берилган, экинлар эса тартибли жойлаштирилган.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Нуроний отахонлар, ҳожи оталар эрта тонгдан ўз маҳалладошларини дуо қилишга шошаётгандек, гўё.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Баҳамжиҳат оилани кўриб эса, шу азиз юртда туғилиб ўсганинг шукроналар келтиргинг келади. Бу оила анча-мунча оилаларга ибрат бўла оладиган оила экан.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Буни қарангки, бир хонадонда дошқозонга сумалак осилаётган экан. Буни кўриб, Наврўз шукуҳи сезилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Маҳалладаги бир гуруҳ аёллар эса эрталабки бадантарбия билан шуғулланишар экан. Шу маҳалладаги қишлоқ врачлик пункти ходимлари эса уларни қўллаб-қувватлаган ҳолда бадантарбия машғулотларига мураббийлик қилишмоқда. Айтишларича баҳор ойининг илк кунларида 3-4 нафар атрофида аёллар эрталабки бадантарбия учун маҳалладаги ўйингоҳга йиғилган бўлса, энди уларнинг сафи кенгайиб 20 нафардан ошибди.

Яна шуни айтишимиз керакки, айни вақтда барчамизга дунё бўйлаб хавфли вирус тарқаганлиги кўпчиликни таҳликага солаётгандек кўринаётган эди. Бу маҳалладаги одамларда тушкунликни кўрмадик. Ҳаёт осуда, ҳотиржамликда давом этмоқда. Барча ўзининг кундалик юмушлари билан банд.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page