Огоҳ бўлинг! Ис-гази ҳаёт учун хавфли!

Огоҳ бўлинг! Ис-гази ҳаёт учун хавфли!

@Boyovutliklar
Фото: Юнус Эгамбердиев

Энг аввало ис газини ўзига тўхталиб ўтсак! Ис гази бу - тамсиз, ҳидсиз, кўзга кўрикмайдиган, заҳарли газ ҳисобланиб, хонадонларимизда фойдаланиладиган табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, қурум ва бошқа органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳосил бўладиган газдир. Ис гази нафас олиш йўлларини ва аъзоларига зарарли таъсир этади ҳамда марказий асаб тизимини шикастлайди.

Кўп ҳолларда йилнинг қиш ойларида уйимизни иситиш учун қўлдола печ, қўлбўла дубурунлардан фойдаланамиз. Бунда фақат аҳолини айблаш ҳам нотўғри. Негаки мамлакатимизда иситиш печлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонани ўзи бўлмаган. Шундай бўлсада дудбурунни ўрнатишда мутахассислар билан маслаҳатлашишга эътибор бермаймиз. Унинг устига туманимизнинг табиий газ мавжуд бўлган ҳудудларида қиш фаслида тез-тез шамол бўлиб туради.

Ҳудудларда ис газидан заҳарланишни олдини олиш ва фуқаролар томонидан хонадонларни иситиш мақсадида фойдаланиладиган табиий газ, кўмир ҳамда ёнувчи маҳсулотлардан хавфсиз фойдаланишларини ташкил этиш мақсадида, Боёвут тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими “Боёвуттумангаз” филиали билан ҳамкорликда кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга оширмоқда.

Фото: Юнус Эгамбердиев
Фото: Юнус Эгамбердиев

Профилактик тадбирлар давомида туман ҳудудидаги 15427 та хонадонлар кўздан кечирилиб, 99512 нафар фуқаролар билан табиий газ, кўмир ва ёнувчи маҳсулотлардан хавфсиз фойдаланиш ҳамда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, шунингдек, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича йўл-йўриқлар берилди.

Фото: Юнус Эгамбердиев
Фото: Юнус Эгамбердиев

Боёвут тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан маҳаллаларда, аҳоли кўп йиғиладиган масканларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқароларни ис газидан заҳарланишларини олдини олиш бўйича 42 маротоба профилактик учрашувлар ташкил этилиб, учрашувларда 847 нафар фуқаролар иштирок этишлари ташкил этилди.

Боёвут тумани ФВБ бошлиғи

ўринбосари, капитан

Юнусжон ЭГАМБЕРДИЕВ.

Report Page