Спортчиларимизнинг ёрқин натижалари
@BoyovutliklarЖорий йилнининг 14-15 март кунлари Навоий вилоятининг Нурота туманида спортнинг “Белбоғли кураш” тури бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубогида боёвутлик спортчилар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларни қўлга киритишди.
Жумладан 50 кг вазнда Жаҳонгир Эшқўзиев белбоғли курашнинг классик йўналишида тенгсиз эканлигини исботлади, 71 кг вазнда Диёр Норқулов ҳам ғалаба қозониб олтин медал соҳилари бўлишди.
Ҳожиакбар Абдусатторов 32 кг вазнда 2-ўринни қўлга киритиб кумуш медалига сазовор бўлган бўлса, Қосимжон Худойбердиев, Суҳроб Саидбеков ва Гўзал Раҳмонқуловалар 3 ўринни қўлга киритишиб, бронза медалига лойиқ топлиди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати